Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги хусусий боғчада ёнғин чиқди

Тошкентдаги хусусий боғчада ёнғин чиқди

Фото: «UzNews.uz»

Бугун, 27 ноябрь куни соат таҳминан 12:26да Яккасарой тумани Шоҳжаҳон кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар бермоқда.

Ёнғин ҳақидаги маълумот навбатчи қисмга соат 12:26да келиб тушган. 4 дақиқадан сўнг 4та ҳарбий гуруҳ ҳодиса жойига етиб келган. Соат 12:41да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида 3 кв.м. жой ёнган: девор ва шифт зарарланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга кондиционердаги қисқа туташув сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг