Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги ЙТҲда тўрт киши жабрланди

Тошкентдаги ЙТҲда тўрт киши жабрланди

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 7 март куни соат 23:55ларда 102 тизимига келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган О.Б. «Кобальт» русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб симёғочга урилган ва ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1955 йилда туғилган А.Ш. бошқарувида бўлган яна бир «Кобальт» русумли автомобилга тўқнашган.

Натижада, ҳайдовчи О.Б. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомобиль йўловчилари – 29 ёшли Ш.Э., 30 ёшли С.Ю. ҳамда ҳайдовчи А.Ш. ва унинг бошқарувида бўлган автомобиль йўловчиси 27 ёшли В.Ш.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг