Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентлик 13 яшар қиз ўзининг «ўғирланиши»ни уюштирди

Тошкентлик 13 яшар қиз ўзининг «ўғирланиши»ни уюштирди

Шу йилнинг 29 январ куни, 13 яшар Ойқиз Б.нинг 39 ёшли отаси  Миробод туман ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, унинг қизи мактабдан кейин қайтиб келмаганини айтади.

Соат 15:00 да қизнинг онаси мобиль телефонига СМС-хабар келади: «Агар қизингизни кўришни истасангиз, мен айтган суммани келтиринг ёки уни бошқа кўрмайсиз».

Тезкор-қидирув тадбири натижасида ИИББ ходимлари қизнинг қаерда эканини аниқлашди. Ойқиз Чилонзор метроси ҳудудидан топилди.

Аниқланишича, Ойқизни ҳеч ким ўғирламаган: қизнинг ўзи «ўзининг ўғирланишини режалаштирган ва амалга оширган».

Қизнинг сўзларига кўра, у шу тариқа ота-онаси эътиборини жалб қилмоқчи бўлган. У бундай эътибор ўзига жуда кам қаратилаётганини айтган. Олинган пулни эса муҳтожларга беришни режалаштирганини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг