Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг қатор ҳудудларида электр таъминоти узилиб қолди

Тошкентнинг қатор ҳудудларида электр таъминоти узилиб қолди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳри, Яшнобод туманининг баъзи ҳудудларда 2 октябрь куни вақтинча электр таъминотидан узилишлар юзага келди.

Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабар берди.

Қайд этилишича, 2 октябрь 09:40да туман ҳудудида жойлашган юқори кучланишли «Ҳосилот» подстанциясининг қуввати 10 киловатт бўлган қисмида авария ҳолатида электр энергиясидан узилиш содир бўлган.

Оқибатда Авиасозлар мавзесининг 3 ҳамда 4-даҳаларида, 58-сонли Харбийлар шаҳарчаси, Янгиобод мавзеси, Асалобод ҳамда Дубовая кўчаларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси таъминотида узилиш содир бўлган.

Мазкур носозлик «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, юзага келган аварияни бартараф этиш ишларига киришилган. Жумладан, жамиятнинг тегишли бўлим, хизматлари, тезкор аварияни бартараф этиш бригадалари томонидан юқори кучланишли электр узатиш тармоғини кўрикдан ўтказиш ва носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудуддаги барча бригадалар зарур ҳимоя воситалари, зарур электр қурилмалари ҳамда махсус автотранспорт воситалари билан жиҳозланган. Тез орада юзага келган носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилади, дейилади хабарда. 

Электр таъминотидаги узилишлар пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида ҳам кузатилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг