Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошлоқда танишини ўқишга олиб киришга ваъда берган инспектор пора устида ушланди

Тошлоқда танишини ўқишга олиб киришга ваъда берган инспектор пора устида ушланди

Фото: «Спутник»

Фарғона шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч пунктлари вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори М.А. 2017 йил июль ойида таниши Ш.А.нинг ўғлини Фарғона шаҳар 2-тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйишга ваъда берган.

ЎзА сайтининг хабар беришича, бу «хизмати» учун ваколатли шахсларга 300 доллар бериши зарурлигини айтади. Ш.А. эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилган.

Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда М.А. фуқаро Ш.А.дан 300 доллар олаётганида ашёвий далил билан қўлга тушади.

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди М.А.нинг қилмишига яраша жазо тайинлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг