Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тойлоқтумангаз» корхонасида кондиционер портлади

«Тойлоқтумангаз» корхонасида кондиционер портлади

Ҳодиса натижасида газ таъминоти бўлимининг 2 нафар ходими ҳамда 2 нафар мурожаат билан келган фуқаролар тан жароҳати олишган.

Жорий йилнинг 18 март куни соат 15:00ларда «Тойлоқтумангаз» газ таъминоти бўлими электрон газ ҳисоблагич муҳандисининг хизмат хонасида портлаш содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур хонада ўрнатилган ва ишлаб турган «ARTEL» русумли кондиционер чақнаши натижасида хонада портлаш содир бўлганлиги аниқланган. Воқеа жойидан носоз ҳолатда келган бир дона «ARTEL» русумли кондиционер ашёвий далил сифатида олинган.

Бахтсиз ҳодиса туфайли тан жароҳати олган фуқаролар зудлик билан шифохонага ётқизилиб, зарурий муолажалар қилинган. Айни дамда беморларнинг аҳволи яхши.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг