Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп ҳокимиятни Байденга топширишни бошлашни буюрганини айтди

Трамп ҳокимиятни Байденга топширишни бошлашни буюрганини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ Умумий хизматлари маъмуриятига (GSA) ҳокимиятни Жо Байденга топшириш учун «керак бўлган нарсани бажаришни» буюрган. Бу ҳақда Трамп твиттердаги саҳифасида ёзган.

Аввалроқ CNN телеканали Умумий хизматлар маъмурияти Байденни сайлов ғолиби деб тан олгани ва ҳокимиятни топширишни бошлашга тайёрлигини маълум қилгани ҳақида хабар берган.

«Бизнинг мақсадимиз йўлида олға давом этмоқдамиз, қаттиқ курашишда давом этамиз, аминманки, биз ғалаба қозонамиз! Бироқ, мамлакатимиз манфаатлари йўлида мен протоколлар бўйича зарур бўлган барча нарсани қилишни тавсия этдим ва мен ўз жамоамга ҳам шуни айтдим», - дея ёзди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда Демократлар номзоди Жо Байден устун келгани маълум бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг