Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия ҳарбийлари Ироқ шимолига юриш бошлади

Туркия ҳарбийлари Ироқ шимолига юриш бошлади

Фото: «Tengrinews»

«25 март, якшанба куни Туркия ҳарбий кучлари Ироқнинг шимолида жойлашган Синжор шаҳрида Курдистон ишчи партиясига қарши ҳарбий амалиётларни бошлади», — дея маълум қилган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг Африн минтақасида олиб борилган «Зайтун новдаси» операцияси доирасида ҳудуд устидан тўлиқ назорат турклар қўлига ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Туркия Сурия ва Ироқда ҳаракат қилаётган курд қуролли гуруҳларини мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчи партиясига алоқадор деб ҳисоблайди ва уларни террорчи ташкилот деб билади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг