Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Учта янги сайёра кашф қилинди

Учта янги сайёра кашф қилинди

Фото: «Noi.md»

Чилидаги дунёнинг энг кучли «ALMA» телескопи орқали учта кичик сайёра кашф қилинди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Ердан 330 ёруғлик йили узоқликдаги юлдузни тадқиқ қилган олимлар ўша юлдуз атрофида айланадиган учта кичик сайёрани кашф қилишди.

Янги пайдо бўлган юлдуз ва унинг атрофидаги учта сайёрани тадқиқ қилиш орқали уларнинг пайдо бўлиш жараёни ҳамда Қуёш тизимидаги сайёраларнинг таркиби ўрганилаётир.

Олимлар «ALMA» телескопи орқали сайёралар ҳақида кўплаб маълумотлар йиғишга киришди.

Тадқиқотга оид мақола «Asrtophysical Journal Letters» журналида чоп этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг