Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уй олиб беришни ваъда қилган «савдогар» қарийб 100 млн.ни «ухлатиб» кетди

Уй олиб беришни ваъда қилган «савдогар» қарийб 100 млн.ни «ухлатиб» кетди

2017 йил 16 октябрь куни 1974 йилда туғилган М.А. «Чорсу» бозори автотураргоҳида 1993 йилда туғилган «Чорсу плаза» савдо мажмуаси иш юритувчиси Ш.А.ни учратиб қолади. Улар ўзаро суҳбатлашишгач, гап уй-жой масаласига етиб келади.

М.А. ўзини «Borixon Qurulish Servis» МЧЖ раҳбари деб таништириб, пайтдан фойдаланиб, қинғир режаларини амалга оширишга киришади. Ш.А.ни Қуйичирчиқ туманидан узоқ муддатли кредит асосида намунали уй олиб бераман, деб ишонтиради. Бошланғич тўлов сифатида 54 000 000 сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборади.

Ш.А. 2017 йилда 167-2 «г» билан судланган эди. Бундан тегишли хулоса чиқармаган чоғи, яна «эски касби»га томири тортди.

Намунали уй олиб бераман деб алдагани етмай, 2017 йили куни Яшнобод туманидаги «Миллий таомлар» овқатланиш жойида 1988 йилда туғилган, уй бекаси, мирободлик Т.Гни алдаб, «Сергели туманидан кўп қаватли уйни узоқ муддатли кредит асосида олиб бераман», деб фирибгарлик йўли билан Янгийўл туманида қурилаётган коттежини 15 йил муддатга кредит шартномаси асосида сотиши ҳақида шартнома тузиб, ундан 45 000 000 сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборади.

Ҳозир ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 168-3 «а,б» билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг