Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Газ портлаши кўп қаватли уйнинг 3 та қаватини яксон қилди

Газ портлаши кўп қаватли уйнинг 3 та қаватини яксон қилди

Фото: «Лента.ру»

Мурманскда газ портлаши натижасида кўп қаватли уйнинг 3 та қавати яксон бўлди. Бир киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳат олган. Бу ҳақида Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маҳаллий сайтида маълумот берилди.

Портлаш кўп қаватли уйнинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қаватларига зарар етказган. Вайрона орасида ҳали ҳам қутқарилиши лозим бўлган инсонлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда, портлаш сабаби ҳам ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг