Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада таксининг одамлар устига ҳайдашидан жабрланганлар сони айтилди (видео)

Москвада таксининг одамлар устига ҳайдашидан жабрланганлар сони айтилди (видео)

Фото: «Fitolia»

Кеча, 16 июнь куни Москванинг Ильинка кўчасида такси йўл четидаги йўловчилар устига бостириб борган. Маълум қилинишича, бунинг оқибатида еттти киши тиббий кўмак сўраб шифохоналарга мурожаат қилган. 

«Дастлабки маълумотларга кўра, тиббий ёрдам сўраб етти киши мурожаат қилган», — дейилади хабарда.

Жабрланганлап орасида Мексика ва Озарбайжоннинг икки нафардан фуқароси ҳамда бир украиналик борлиги айтилмоқда. 

Полиция таксини бошқарган Қирғизистон фуқаросини қўлга олди. У маст ҳолатда бўлмаган, чарчоқдан рулда ухлаб қолгани билдирилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг