Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Венесуэлада қамоқхонадаги қўзғолон туфайли 78 киши ҳалок бўлди

Венесуэлада қамоқхонадаги қўзғолон туфайли 78 киши ҳалок бўлди

Фото: «Getty Images»

Венесуэлада Карабобо штати полицияси ҳузуридаги маҳбусларни сақлаш марказида қўзғолон ва ёнғин юз берди. Натижада 78 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» нашри хабар бермоқда.

Венесуэла ҳукумати воқеа ҳақида расман маълумот бергани йўқ, бироқ бир нечта нашрлар ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлади.

Воқеа 28 март куни эрта тонгда содир бўлган. Гувоҳлар қамоқхона ичкарисида кучли отишма овозини эшитишганини айтишган. Сўнг бинода қора тутун пайдо бўлган.

Маҳбуслардан бирининг онасининг айтишича, ўғли уни ўлдиришмоқчи бўлишгани, камерасига бензин сепишгани ҳақида хабар беришга улгурган. Қурбонларнинг кўпчилиги куйишдан ҳалок бўлганлиги айтилмоқда.

Маълум бўлишича, қурбонларнинг 10 нафари аёл, 68 нафари эркак. Аёллар маҳбус эрларини кўришга келган бўлган. Марказда жами 100 нафар киши сақланаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг