Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ХТВ сумкасидан пневматик автомат топилган ўқувчи юзасидан изоҳ берди

ХТВ сумкасидан пневматик автомат топилган ўқувчи юзасидан изоҳ берди

Фото:«Repost»

Бугун 21 февраль куни Тошкентда 10-синф ўқувчиси сумкасидан пневматик автомат ва ўқ топилгани хабар қилинган эди.

Халқ таълими вазирлиги мазкур воқеага муносабатини билдирди. Жумладан вазирлик хабарида шундай дейилади: «Мазкур ҳолат мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан аниқланган ва мактаб маъмурияти мазкур ҳолат бўйича Юнусобод туман ИИБга мурожаат қилган. Қўшимча суриштирув ишларини олиб бориш учун Юнусобод туман ИИБга ўқувчи ва унинг ота-онаси чақиртирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сон қарори 2-бандига мувофиқ, пневматик қурол ўқотар қуролга кирмаслиги тўғрисида тушунча берилган ва мамлакатимизда пневматик қуроллар савдосига ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган.

Вазирлик томонидан мактаб раҳбарларига ота-оналар билан мажлислар ўтказиб, бундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун тушунтириш ишларини кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди».

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ота-оналарни фарзандларига жамоат жойларида, жумладан, мактаб ҳудудига бу каби буюмларни олиб келмаслиги ҳақида тушунтиришлар беришга чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг