Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда қалампир ейиш бўйича мусобақа ўтказилди (фото)

Хитойда қалампир ейиш бўйича мусобақа ўтказилди (фото)

Фото: «Udivi.li»

Баъзилар бор — овқатига озгина аччиқ қалампир тушиб қолган бўлса ҳам иштаҳаси бўғилади, яна айримлар эса иштаҳасини очиш учун қалампир ейди. Аммо яна бир тоифа одамлар бор — улар қалампирни овқат ўрнида ҳам еяверади... Худди шу учинчи тоифа инсонлар учун Хитой жанубидаги Хунань шаҳрида кимўзарга аччиқ қалампир ейиш бўйича мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда «Udivi.li» сайти хабар бермоқда.

Бу асаби бўшлар учун томоша эмас, мусобақада қатнашишни-ку хаёлга ҳам келтирманг.

Ташкилотчилар мусобақани ўтказиш учун июль ойининг энг иссиқ кунини кутишади. Ҳарорат 40 даражадан ошиши, ҳаводаги намлик юқори бўлиши шарт — даҳшат!

Қатнашчилар тинимсиз қалампир чайнаганлари етмаганидек, бўғзигача унга кўмилиб ўтиришларига ҳам тўғри келади.

Ҳар бир қатнашчига 50 дона қалампир берилади — ажратилган вақт эса 60 сония. Ўтган йилги танловда бир дақиқада 15 дона қалампир еган киши ютганди.

Бу йилги ғолиб — Танг Шуайхуй нақ 50 дона гармдорини паққос туширди ва 24 каратлик олтин тангани ютиб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг