Хитойда саккиз киши метро қурилишида ҳалок бўлди

Хитойда саккиз киши метро қурилишида ҳалок бўлди

Фото: «Публичные Люди»

Хитойнинг Гуандонг вилоятидаги Фошан шаҳрида метронинг янги тармоғи қурилиши вақтида саккиз киши ҳалок бўлди. Уч киши эса дараксиз йўқолган. Бу ҳақида шаҳар транспорт бошқармаси хабар қилган.

Бошқарманинг изоҳ беришича, яна тўққиз киши жуда оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган, ҳалокатга эса қурилишдаги бахтсиз ҳодиса сабаб бўлган.

Ҳалокатга ерости йўлининг чўкиши сабаб бўлгани тахмин қилинаяпти. Мазкур ҳодиса юзасидан қутқарув ва суриштирув ишлари давом этмоқда.

Хитойнинг кўплаб шаҳарларида ҳозир шаҳар транспортини ривожлантириш мақсадида қурилишлар кетмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг