Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди

Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди

Видеодан кадрлар

Хоразм вилояти Урганч туманида тегишли ҳужжатларсиз Lacettiни бошқариб кетаётган 10-синф ўқувчиси Damasга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 6 май куни соат 15:30 ларда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган мактаб ўқувчиси Э.Б. Lacettiни Урганч тумани ҳудудидан ўтган 4П-162 сонли катта айланма йўли бўйлаб бошқариб кетаётиб, тезликни ошириб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ва Damas билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, яна икки фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекси 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг