Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда бир гуруҳ зўравонлар ушланди

Хоразмда бир гуруҳ зўравонлар ушланди

Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир жараёнида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзга шахсларни уриш-дўппослаш каби жиноятларни содир қилиб келган безорилар гуруҳи қўлга олинган.

Дастлабки тезкор суриштирувлар натижасида ушбу гуруҳга Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган, С.Х. бошчилик қилганлиги аниқланган.

Бугунги кунда ички ишлар органлари томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши доирасида С.Х. билан биргаликда Урганч шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, Б.Э. ва Урганч туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган, О.М. ҳам гумонланувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Гумонланувчиларга тегишли автомашиналардан уриш ва тан жароҳати етказишда фойдаланиладиган пичоқ, темир бита ашёвий далил тариқасида олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг