Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда жанжални бостирмоқчи бўлган «мелиса»лар калтак тагида қолди

Хоразмда жанжални бостирмоқчи бўлган «мелиса»лар калтак тагида қолди

Хоразм вилоятининг Урганч туманида 25 май куни Юқоридўрмон қишлоғидан оқиб ўтувчи «Амударё» дарёси бўйида Чандирқиёт қишлоғида яшовчи, муқаддам 3 маротаба судланган, Ж.С. ва укаси, муқаддам 2 маротаба судланган, Ҳ.С. маст ҳолда шу ерда дам олаётган фуқаролар билан жанжаллашган.

Шу иш юзасидан чақирув асосида воқеа жойига Урганч туман ИИБдан 2 нафар профилактика инспектори етиб келиб, суриштирув ишлари олиб бораётганларида Ж.С. ва Ҳ.С. ходимларга қаршилик кўрсатиб, уриб, жароҳат етказганлар. Ж.С. ва Ҳ.С. қўлга олинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, жароҳат олган ИИБ ходимларига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг