Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ҳафта айрим жойларда 24 даража иссиқ билан бошланади

Янги ҳафта айрим жойларда 24 даража иссиқ билан бошланади

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 26 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +6 ... +8 даража, кундузи +15 ... +17 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +4 ... +9 даража, кундузи +13 ... +18 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +4 ... +9 даража, кундузи +13 ... +18 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Қаршида ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10 даража, кундузи +17 ... +22, Термизда эса кундузи +19 ... +24 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +3 ... +8 даража, кундузи +13 ... +18 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +4 ... +9, кундузи +13 ... +18 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг