Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгийўлда 500 минг билан МИБ ходимининг «оғзини ёпмоқчи» бўлишди

Янгийўлда 500 минг билан МИБ ходимининг «оғзини ёпмоқчи» бўлишди

Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан МИБ Пискент туман бўлими катта инспектори И.Б.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Унда фуқаро О.Я. ўзига тегишли новвойхонада газ ва электр тармоқларига уланиш нуқталаридан фойдаланиш қонунийлигини текширмаслик, далолатнома расмийлаштирмаслик ва ҳужжатларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаслик эвазига туманга хизмат сафарига юборилган МИБ Пискент туман бўлими катта инспектори И.Б.га пора тариқасида 500 минг сўм берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Я.га нисбатан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг