Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгийўлда талаба рашк туфайли қасддан одам ўлдиришга уринди

Янгийўлда талаба рашк туфайли қасддан одам ўлдиришга уринди

Жорий йилнинг 7 апрель куни соат 01:30 ларда Янгийўл туманида яшовчи А.А. (1993 й.т, Тошкент давлат аграр университетининг 3-босқич талабаси) фуқаро Б.Х. (1992 й.т, ишсиз) билан рашк сабабли жанжаллашиб, ёнидаги пичоқ билан Б.Х.ни қасддан ўлдириш мақсадида юрак соҳасига 2 маротаба, бўйин қисми ва чап сон соҳаларига бир маротаба уриб, тан жароҳатлари етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Б.Х.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Шу куннинг ўзида Янгийўл туман прокуратураси томонидан фуқаро А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. А.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг