Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда давомли ер силкинишлари кузатилди

Японияда давомли ер силкинишлари кузатилди

Фото: «Asia.nikkei.com»

Душанбага ўтар кечаси мамлакатнинг жануби-ғарбидаги Симанэ префектурасида давомли зилзилалар қайд этилди, деб хабар бермоқда «Interfax.ru».

Табиий офат натижасида беш  киши жабрлангани айтилмоқда. Жабрланганларнинг 4 нафари Ода шаҳридан. Мазкур шаҳарда зилзила бошқа жойлардагидан кучлироқ сезилган.

Фото: «Pakbaaz.com»

Ер силкинишлари натижасида 100 дан ортиқ хонадонларда сув таъминотидан, 50 ортиқ уй эса электр таъминотидан узилиб қолган. Ер силкинишлари  мазкур ҳудудда охирги марта 18 йил олдин қайд этилган.

Япония метеорология агентлиги хабарига кўра, 6.1 балли зилзила ўчоғи япон денгизи қирғоқларида бўлиб, 12 километр ер қаърида экани аниқланган.

Фото: «Hindustantimes.com»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг