Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яширининг! Япон телеканали КХДРдан ракета учирилди деб аҳолини ваҳимага солди

Яширининг! Япон телеканали КХДРдан ракета учирилди деб аҳолини ваҳимага солди

Фото: «Vladtime.ru»

Япониянинг марказий NHK телеканали Шимолий Кореядан баллистик ракета учирилгани ва ҳукумат томонидан эвакуация эълон қилингани ҳақидаги хабарни тарқатиб юборди.

«Vladtime.ru» нашри ёзишича, маълумот ёлғон бўлиб чиқққан ва телеканал узр сўраган. 

Бу ёлғон маълумот бугун маҳаллий вақт билан 18:55да компаниянинг веб-сайти ва мобил иловасида, шунингдек, «Twitter»даги аккаунтида эълон қилинган.

Орадан 10 дақиқача ўтиб, NHK хато огоҳлантириш бергани учун кечирим сўраган.

Бундай ёлғон огоҳлантириш шу кунларда АҚШнинг Гавайя штатида ҳам тарқатилган, ракета ҳужумидан пана жойларга яшириниш сўралганди. У ерда ваҳима ярим соатдан ортиқ давом этди, шундан кейингина ҳукумат хабарни расмий инкор қилиб чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг