Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўловчи самолётда фавқулодда ҳолат: стюардесса калтакланди!

Йўловчи самолётда фавқулодда ҳолат: стюардесса калтакланди!

Фото: «РИА Новости»

Санкт-Петербургдан Туркиянинг Анталия шаҳрига парвоз қилган «Россия» авиакомпаниясига қарашли самолёт Сочига фавқулодда қўнди. Сабаби — йўловчилардан бири стюардессага қўл кўтарган. Зарба кучли бўлган кўринади, негаки, тиббий ёрдамга эҳтиёж сезилгани туфайли борт командири ҳаво кемасини қўндиришдан ўзга чора топмаган.

Хабарда муштумзўр йўловчи ким, қўл кўтаришига ундаган сабаб нима ва унга қандай чора кўрилгани ҳақида очиқланмаган.

Фақат ўтган ҳафта «Аэрофлот» авиакомпаниясида содир бўлган воқеа яна бир карра эслатилган, холос. Ўшанда йўловчилардан бири қурол билан таҳдид қилиб, ҳаво кемасини Афғонистонга йўналтириш талабини қўйганди. Талафотсиз якунланган ушбу ҳодиса натижасида айбдор қўлга олиниб, қамоққа ташланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг