Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўловчилар сабабли юз берган ЙТҲлар

Йўловчилар сабабли юз берган ЙТҲлар

Яшнобод туманида 8 апрель куни пойтахтимиздаги кўчалардан бирида фуқаро Х.С. «Спарк» русумли автоуловини бошқариб, пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда Р.О. жиддий жароҳат олган.

Бунга эса пиёданинг ўзи сабабчи бўлган. Чунки Р.О. йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган.

Учтепа туманида 1996 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. «Ласетти» русумли автоуловни бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи М.Х.нинг «Спарк» машинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада «Спарк» ҳайдовчиси жиддий жароҳат олган. Қолаверса, унинг йўловчиси М.С. ҳам жароҳатланиб, унга ҳам тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур тўқнашувнинг содир этилишига сабаб эса «Ласетти» эгасининг асосий йўлдан келаётган автоуловни ўтказиб юбормаганидадир.

Бектемир туманида ҳайдовчи У.А. Исузи русумли автобусни бошқариб, велосипедчини уриб юборган.

Натижада велосипедчи С.А.нинг чап томон қовурғалари синган. ЙТҲ келиб чиқишига қарама-қарши ҳаракатланаётган велосипедчи сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг