Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар пенсионерларни алдамоқда

Ёшлар пенсионерларни алдамоқда

Шайхонтоҳур туманида 29 ёшли О.Я. «Тинчлик» супермаркети олдида фуқаро Ш.К.ни алдаб, «Давр банк»дан кредитга «Nexia-3» автомобили олиб бераман» деб фирибгарлик қилган ва 14.595.000 сўмини олган. Пулларни эса ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-3 “б” билан жиноят иши қўзғатилиб, томонидан тергов ишлари олиб борилмокда.

Худди шундай фирибгарликлардан бири Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида содир бўлди. 30 ёшли фуқаро И.Т. «Эскижўва» деҳқон бозорида пенсионер Б.Р.ни алдаб, «Эскижўва деҳқон бозори остидаги ертўлада ошхона очдим, шерикчилик қиламиз» деб айтган ва фирибгарлик билан 22.000.000 сўмини олган. Ҳозир ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмокда.

Фуқаро И.Т. биргина шу фирибгарлик билан чекланиб қолмади. У худди шу фуқарони яна алдади ва унга тегишли 01 Н 004924 номерли «Cobalt» автомобилини 1 йил давомида бошқариб юриб, унга «1 ой ичида бошқа тўқ кўк рангли «Cobalt» автомобилини 8500 АҚШ долларига расмийлаштириб бераман» деб алдаб автомобилни сотиб юборган. Ҳозир унинг мазкур фирибгарлиги бўйича ҳам тергов олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг