Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юнусободда чиққан ёнғинда учта уй зарар кўрди, «Cobalt» машинаси буткул ёниб кетди

Юнусободда чиққан ёнғинда учта уй зарар кўрди, «Cobalt» машинаси буткул ёниб кетди

Фото: «Sputnik»

Бугун, 27 январь куни эрталабки соат саккизларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги уйлардан бирида содир бўлган ёнғин қўшни хонадонларга ҳам тарқалган. Ёнғин оқибатида 68 ёшли фуқаро жабрланди, «Cobalt» русумли автомобил ёниб кетди, деб хабар бермоқда «Sputnik» нашри.

Хабарда қайд этилишича, ёнғин «Анорзор» маҳалласидаги 36-хонадондан чиққан. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 8:11 да етиб келишган. Соат 08:35 да ёнғин тарқалиши чекланган ва соат 09:18 да бутунлай ўчирилган.

Умумий ҳисобда 250 кв.метр майдон ёниб кетган. Ёнғин чиққан уйдан ташқари қўшни 34 ва 38-уйларнинг томининг зарар кўрган.

Айни дамда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг