Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юнусободда «Ласетти» автомобили «Спарк»ни ағдариб юборди

Юнусободда «Ласетти» автомобили «Спарк»ни ағдариб юборди

Фото: «Yhxbb.uz»

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 2 апрель куни соат 18:00ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳада «Ласетти» ҳамда «Спарк» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Зарб оқибатида «Спарк» автомобили ағдарилган ҳамда жиддий жароҳат олган ушбу автомобиль ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг