Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги йилнинг илк қурбонларидан: Зангиотадаги ёнғинда ёш боланинг куйган жасади топилди

Янги йилнинг илк қурбонларидан: Зангиотадаги ёнғинда ёш боланинг куйган жасади топилди

Фото: ИИВ

2018 йилнинг 1 январ куни Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Н.Ф.нинг уйидаги иситиш печи мўрисининг қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 225 кв. м. майдонда томи ва шифт қисми ҳамда ёнғин қўшни хонадоннинг дарвозахонасига ўтишидан 20 кв. м. майдонда шифт қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, шу куни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи А.Б.нинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 25 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида ушбу уй эгаси набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Шунингдек, 2018 йилнинг 3 январ куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи Э.Х.нинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв. м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг