Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зилзила уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Зилзила уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: «Gismeteo.kz»

Индонезияда 18 апрель куни содир бўлган 4,4 балли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етди.

Мутасаддилар табиий офатдан яраланган 21 киши айни пайтда шифохоналарда даволанаётганини айтишган. Бу ҳақда «Sabah» нашри хабар бераяпти.

Ер силкиниши туфайли мамлакатда 300 дан зиёд уйга талафот етган. Икки мингдан ортиқ киши хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

Зилзила маркази Марказий Жава вилояти Кебумен туманидан 52 километр узоқликда. Ер силкиниши содир бўлган куни бир киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг