Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«102»га ёлғон хабар беришнинг оқибати

«102»га ёлғон хабар беришнинг оқибати

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 14 апрель куни Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Тошлоқ маҳалласида яшовчи 39 ёшли Д.Мансуржон Фарғона вилоят ИИБга «102» қисқа рақами орқали мурожаат қилган. Унда шу куни соат 09:00 ларда уйининг олдида қолдирган давлат рақами бўлмаган қора рангли «Gentra» русумли автомашинасини номаълум шахслар томонидан олиб қочилганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида Д.Мансуржоннинг автомашинаси олиб қочиб кетилмаганлиги, балки у фуқаро И.Бобурдан «Gentra» русумли автомашинасини сотиб олиб, номига расмийлаштириб, автомашинани шу кунга қадар И.Бобурдан ўзининг эгалигига ололмаётганлиги туфайли, автомашинани бошқа йўллар билан олиш мақсадида ИИБга ёлғон хабар берганлиги аниқланган ва И.Бобурдан «Gentra» русумли автомашина ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Мансуржонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси 1-қисми (Ёлғон хабар бериш) билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг