Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

15 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик БААда қўлга олинди

15 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик БААда қўлга олинди

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланган фуқарони Абу-Дабида қўлга олди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, халқаро қидирувда бўлган шахс БАА Интерпол Миллий марказий бюроси (ММБ) ходимлари билан ҳамкорликдаги тезкор қидирув тадбири натижасида қўлга олинган.

Ушбу шахс 1972 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси С.М. бўлиб, у Жиноят кодексининг 155, 161, 242 ва 244-моддаларида (терроризм, қўпорувчилик, жиноий уюшма ташкил этиш, оммавий тартибсизликлар) назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этгани учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2006 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган.

Таъкидланишича, олинган материаллар асосида ушбу шахснинг тахминий жойлашуви ҳақидаги маълумот Интерполнинг бош котибиятига юборилган. Фуқаро С.М. 2006 йилдан бошлаб АҚШ ҳудудида яшириниб юргани аниқланган. 2021 йилнинг сентябрь ойида Вашингтон ММБ томонидан фуқаро С.М. АҚШ ҳудудуни тарк этгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Абу-Даби Интерполи ходимларининг ҳамкорликдаги ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида фуқаро С.М. Абу-Дабига етиб келган кунидан беш кун ўтиб қўлга олинган ва ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг