Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

283 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди

283 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди

Фото: «Revizor26»

Фуқаролар ва жамоатчилик мурожаатлари юзасидан Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 1238 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 334 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 904 нафар шахсга нисбатан 283 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг