Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

38 400 долларга ер сотган мутасадди фош этилди

38 400 долларга ер сотган мутасадди фош этилди

Янгийўл туманида ерни ноқонуний сотган қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Янгийўл тумани қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари «В.И.Б.» фермер хўжалигига ажратилган ер майдонидан 0,30 га суғориладиган қисмини бошқа шахсларнинг номига ўтказиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фермер хўжалиги раҳбари Ш.В. орқали 3 нафар фуқародан 38 400 АҚШ долларини олган. Ушбу маблағлар ҳисобидан уй-жой ва ер майдони харид қилиб, ўзининг ҳайдовчиси ва қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси А.С.нинг номига расмийлаштириш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштиргани аниқланган.

Айни пайтда З.Й.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг