Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

500 доллар таъма қилган аёллар ўзи қазиган чоҳга тушди

500 доллар таъма қилган аёллар ўзи қазиган чоҳга тушди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

10 март санасида Мирзо Улуғбек туман ички ишлар органига 19 ёшли Эркин Ю мурожаат қилди. Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати хабар берган.

Эркин Ю. ўз мурожаатида 31 ёшли Дурдона И. ва 33 ёшли Махфуза Х. томонидан 500 доллар таъма қилинаётганини айтиб ўтган ва уларга нисбатан чора кўришни сўраган. Мурожаатда қайд қилинишича, ўз вақтида талаб қилинган пул берилмаса, аёллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилиб, Эркинни номусга тегишда айблашларини айтиб, таҳдид қилишган.

Ҳар икки аёл пулни олиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Дурдона И. ва Махфуза Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан («Таъмагирлик») жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг