Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

8 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди

8 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди

Жорий йилнинг сентябр ойи давомида «Ўзнефтегазинспекция» томонидан Республикада газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар давомида газ таъминотига ноқонуний уланиш орқали 300 тадан ортиқ холат аниқланиб жами 8 млрд сумга яқин, 7 млн 682 минг метр куб табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, зарар етказганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ўзнефтегазинспекция»нинг ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Хусусан, Андижон вилоятида жойлашган «Мухаммад ХССНЧФ» корхонага қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида 390 млн сўмдан ортиқ, 394 минг метр куб, шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган «Хуррам Савдо» МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида жами 128 млн сўмдан ортиқ 128 772 метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Умуман олганда, жорий йилнинг бошидан 2250 дан ортиқ табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, тегишли чоралар кўриш учун хужжатлар ҳуқуни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Умуман олганда, Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний истеъмол қилиш хажми жами 1 млрд сўмлик 956 минг метр кубни ташкил этди. Сиқилган ва суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг