Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги: жами 53 мингдан зиёд мурожаатнинг 80 фоизи ҳал этилди

Адлия вазирлиги: жами 53 мингдан зиёд мурожаатнинг 80 фоизи ҳал этилди

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида бўлиб ўтган мажлисда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2019 йилнинг I ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар, давлатимиз раҳбари томонидан адлия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган қатор фармон ва қарорларининг ҳисобот давридаги ижроси, вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалда таъминланаётганлик даражасини ўрганишга қаратилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда адлия органлари ва муассасаларининг барча даражадаги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Келтирилишича, вазирлик ташаббуси билан 161 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (2017 йил 1 ярмида 73 та, 2018 йил 1 ярмида 121 та), шу жумладан 31 та қонун, 50 та Президент ҳужжатлари, 57 та Ҳукумат ҳужжатлари, 23 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди. 1 273 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошди.

Вазирлик тизимининг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш, уларда кўтарилган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш ҳисобланади

Келиб тушган жами 53 минг 300 дан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 42 минг 900 дан ортиғи (яъни, 80 фоизи) қонуний ҳал этилди. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилган шахсий ва сайёр қабулларда 24 минг та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 93,1 фоизи қонуний ҳал этилди. Ҳисобот даврида 10 минг 743 та (2018 йил 1 ярмида 3 минг 430 та) тақдимнома, 40 минг 764та (2018 йил 1 ярмида 8 минг 469 та) огоҳнома киритилди, 4 минг 397 нафар шахслар маъмурий (2018 йил 1 ярмида 513 нафар), 6  минг  774 нафар шахс (2018 йил 1 ярмида 1 минг 383 нафар) интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 283 нафар (2018 йил 1 ярмида 161 нафар) ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Киритилган тақдимномаларга асосан жисмоний ва юридик шахсларга 6 млрд 714 млн сўмдан ортиқроқ маблағлар ундириб берилди, мансабдор шахсларнинг ноқонуний 75 та ҳужжатларнинг ижроси тўхтатилди, 1 314 таси бекор қилинди.

Шунингдек, судларга 52 млрд. 515 млн. сўмлик 6 937 та даъволар киритилиб, 21 млрд. 422 млн. сўмлик 6 006 та даъволар қаноатлантирилди. (2018 йилнинг 1 ярмида 14 млрд. 920 млн. сўмлик 2 467 та даъво ариза киритилган, 11 млрд 816 млн сўмлик 4 709 та даъво аризаси қаноатлантирилган).

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 169 мингдан ортиқ (2018 йил 1 ярмида 46 749 та) тарғибот тадбирлари ўтказилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 бараварга ошди.

Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 6 млн. 600 мингдан ортиқ (2018 йил 1-ярмида 1 млн 202 мингта) хизматлари кўрсатилди. Бу рақам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 бараварга ортди.

Давлат нотариал идоралари томонидан 1 млн. 900 мингдан ортиқ ҳаракатлар расмийлаштирилиб (2018 йил 1-ярмида 2 млн 263 та), 360 млрд. сўм (2018 йил 1-ярмида 307 млрд.) миқдорида давлат божи, 24 млрд. (2018 йил 1-ярмида 13 млрд) герб йиғимлари ва 99 млрд. (2018 йил 1-ярмида 32 млрд.) пуллик хизмат ундирилди.

Мажлис давомида амалга оширилна ижобий ишлар бир бир қаторда соҳа фаолиятида йўл қўйилаётган тизимли хато ва камчиликлар, муаммоли масалалар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари ҳақида ҳам сўз борди.

Адлия органларининг халқ билан мулоқотга киришишида айрим ходимларнинг лоқайдлиги, адлия бўлимларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти устидан тизимли назорат ўрнатилмаганлиги, ҳудудларга бириктирилган масъулларнинг бепарволиги оқибатида юзага келаётган холатларнинг ачинарлиги эканлиги қайд этилди. Янгийўл, Бўстонлиқ, Шаҳрихон тумани адлия бўлимлари ҳамда Навоий, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари бу каби масалаларга эътиборни кучайтириши кераклиги айтиб ўтилди.

Маълумки, адлия органларига Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори билан бир марталик акция доирасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш чораларини амалга ошириш юклатилган. Бироқ бу борада туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятида Когон туманида 3 646 та, Ғиждувон туманида 1 822 та, Бухоро туманида 1 228 та, Ромитан туманида 1 225 та, Жарқўрғон туманида 1 888 та, Шўрчи туманида 1 108 та ҳамда Қарши шаҳрида 1 176 та ҳолатда йиғим тўланган бўлсада, туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари ўз муддатида қабул қилинмаган. Мазкур ҳолатлар юзасидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тегишли чоралар кўрилмасдан келинмоқда.

Шунингдек, мажлисда вазирликнинг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасидаги фаолияти ҳам кўриб чиқилди.

Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлимларида мурожаатлар билан ишлаш талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.

Хабарингиз бор, адлия тизимида коррупцияга қарши кескин кураш бошлаганмиз, шу сабабли коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича тизимли равишда чоралар кўриб келинаяпти. Тадбирда кайд этилишича, нотариал идораларда ишлаётган ходимлар бундан ўзларига тегишли хулоса чиқармаётгани ҳам айтилди.

Масалан, 1 июньдан “SMS хабар” электрон тизими жорий этилди. Жорий йилнинг 6 – 17 июнь кунлари Тизимга киритилган телефон рақамлари таҳлил қилинди. Таҳлилда 2 243 та (3%) нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ходимлар ёки “ўртакашлар”нинг телефон рақамлари киритилганлиги аниқланди.

Ушбу талабларини бузгани учун 3 нафар нотариус, 3 нафар котиб ва 1 нафар стажёр ишдан ҳайдалди, 13 нафар нотариус, 5 нафар котиб ва 1 нафар стажёрга нисбатан “жарима”, 32 нафар нотариус, 4 нафар котиб ва 2 нафар ёрдамчига нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Ҳуқуқий трғибот соҳасида таҳлиллар айрим идоралар муҳим қонун ҳужжатлари мазмунини аҳолига тушунтириш бўйича ҳам етарли ишлар қилмаётгани айтилди.

Йиғилиш мавжуд камчиликлар таҳлил этилиб, бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белигиланди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг