Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алиментчилар ҳам чет элга чиқиши мумкинми?

Алиментчилар ҳам чет элга чиқиши мумкинми?

Фото: «ИА Красная весна»

«Бизда алимент тўлайдиганлар фуқаролар ҳам чет элга чиқиши мумкинми?».

Саволга Адлия вазирлиги масъул ходими Бобур Каримов жавоб беради:

— Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги қонунига (ЎРҚ-459-сон) асосан, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 421-моддаси алимент тўлашга мажбур шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартибини назарда тутган қоидалар билан тўлдирилди.

Унга кўра, вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса, давлат ижрочиси тўлов ёки гаров шартномаси тўғрисидаги тегишли ҳужжат олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли органларни қарздор жисмоний шахснинг республикадан чиқишини чеклаш олиб ташлангани тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

Мазкур қоида қонун кучга кирган кундан эътиборан олти ой ўтгач, яъни 2018 йил 11 июль кунидан амалга киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг