Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда адвокат 10 минг доллар билан ушланди

Андижонда адвокат 10 минг доллар билан ушланди

Фото: «9111.ru»

Андижонда адвокат қўлга олингани айтилмоқда.

Манбамизга кўра, Андижон шаҳридаги «LEX» адвокатлик фирмаси адвокати Х.Х. бир фуқародан «суд билан гаплашиб, ишини ҳал қилиш» учун 10 АҚШ доллари сўрайди. Келишилган пулни ишхонаси биқинида олаётганида тегишли орган ходимлари томонидан жиноят устида ушланган.

Адвокат шунча пул эвазига фуқаролик ишини «ҳал қилмоқчи» бўлганми ёки жиноят ишиними — ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Бироқ манбамиз ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани эҳтимоли юз фоиз эканини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг