Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда фирибгар аёллар қалбаки дипломни 2100 АҚШ долларига пулламоқчи бўлишди

Андижонда фирибгар аёллар қалбаки дипломни 2100 АҚШ долларига пулламоқчи бўлишди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳеч бир фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, мўмай даромад топиш мақсадида М.Имяминова ва Б.Юлдашева ўзаро жиноий тил бириктиришди.

Улар М.Олимжонова номига Фарғона давлат университетитини тамомлагани ҳақида дипломини ҳамда М.Юлдашева номига Асака касб-ҳунар коллежини тамомлагани ҳақида дипломини  қалбаки усулда тайёрлашиб, 2100 АҚШ долларига сотишаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ушбу фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисмининг «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

2018 йил 12 июнь куни сайёр суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси У.Жўраев томонидан иш мазмунан кўрилиб, тегишли жазо чоралари тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг