Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Андижонда МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган «L.H.» МЧЖ раҳбари А.Т. фуқаро Р.дан уни Польша давлатига юк ташиш автомашина ҳайдовчилиги вазифасига ишлаш учун танишлари орқали ишга жўнатишни 3 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, МЧЖ раҳбари А.Т. муқаддам фуқаро М.Х. ва бошқаларни хорижий давлатларга ишга жўнатишга ишонтириб, уларнинг жами 4 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-модда (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг