Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда тўрт суд раиси сайёр қабул ўтказди

Андижонда тўрт суд раиси сайёр қабул ўтказди

Фото: «rostovgazeta.ru»

Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судлари, Андижон вилоят маъмурий ва иқтисодий судлари раислари Булоқбоши туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси биносида тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахсларнинг вакиллари ҳамда фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулда жами 17 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 7 нафарининг мурожаати қаноатлантирилди ва жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Қолганларнинг мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Жумладан, «Фарруҳ Фарход текстил» МЧЖ раҳбари Э.Собиров туман ҳокими қарорига асосан жамият балансидаги савдо комплекслари бузиб ташланган бўлса-да, товон пули тўланмаганини кўндаланг қўйди. Унга Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига Булоқбоши туман ҳокимлига нисбатан компенсация пулларини ундириш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилди. Ва айтилдики, важлари тасдиқланса, пул ундириш ҳақида қарор чиқаришда муаммо йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг