Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Asaka bank»ка тақдим этилган 29.000 евро қалбаки бўлиб чиқди

«Asaka bank»ка тақдим этилган 29.000 евро қалбаки бўлиб чиқди

Фото: «Euronews»

Департаментнинг Миробод туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда, банк томонидан берилган хабарга асосан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро А.З. томонидан АТБ «Asaka bank» Юнусобод филиалига миллий валютага айрибошлаш учун тақдим этилган 58 дона 500 евро купюралик, жами 29 минг евро пул маблағлари қалбаки эканлиги аниқланган.

Бош прокуратура хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан А.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг