Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автобус ариққа тушиб кетди. Бунинг учун қанча товон пули тўланади?

Автобус ариққа тушиб кетди. Бунинг учун қанча товон пули тўланади?

Фото: «Drivers.uz»

«Яқинда Тошкент шаҳрида автобус каналга тушиб кетган эди. Ушбу ҳолатда суғурта компанияси қанча миқдорда суғурта товонини тўлайди?».

Саволга «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти Юридик департамент бошлиғи Илҳом Эшонқулов жавоб берди:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан тасдиқланган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари»га асосан, «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси»га кўра шартнома амал қилиш даврида йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун ташувчининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келганлиги белгиланган тартибда тасдиқланганда суғурта пули (олинган жавобгарлик суммаси) доирасида зарарнинг ўрни қопланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари»га асосан, жабрланувчилар (йўловчилар)нинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда суғурта товонининг миқдори суғурта пулининг 65 фоизигача бўлган миқдорда зарар қоплаб берилади.

Шунингдек, транспорт воситаси бошқа шартларда ихтиёрий суғурта шартномасига асосан суғурталанган бўлса, бахтсиз ҳодисада жабрланган йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш билан биргаликда, мазкур транспорт воситасининг ўзига етказилган зарар ҳам олинган жавобгарликка мутаносиб равишда қопланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг