Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўловлар ўзгарди

Автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўловлар ўзгарди

Фото: «Norma.uz»

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Унга кўра, тўловлар энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоизларда юридик ҳамда жисмоний шахслар учун алоҳида, транспорт воситасининг тоифасидан келиб чиқиб белгиланган.

Агар жисмоний шахсларга тегишли енгил (М 1 тоифадаги) автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилса, мазкур тўлов Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундирилмайди. Бундай ҳолларда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тўловлар ундирилади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундириладиган, жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари учун белгиланган тўлов 2019 йил 1 январга қадар амал қилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг