Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автосалон директори пора устида қўлга олинди

Автосалон директори пора устида қўлга олинди

Фото: «avtotexxizmat.uz»

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси пора эвазига автомобиль таклиф қилган шахсларни қўлга олиш бойича операция ўтказди.

Бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўлга киритилган маълумотга кўра, пойтахтлик икки шахс «Nexia-3» русумли автомобилни 3 минг АҚШ доллари устама ҳақи эвазига қисқа муддатда етказиб беришни таклиф қилгани маълум бўлган. Улардан бири бевосита шу соҳага алоқадор шахс эканлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида талаб қилинган суммани олаётган вақтда ижтимоий фондлардан бирининг ишчиси, 63 ёшли Аброр.Г. (исм ўзгартирилган) ҳамда унинг шериги – «Ўзавтотеххизмат» МЧЖ автосалонларидан бирининг директори Муҳаммадали.У. (исм ўзгартирилган) қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168 модда 2-қисми («фирибгарлик») ва 211 модда 2-қисми («пора бериш») бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг