Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Аёвсиз калтакланган ўқувчи қиз»га оид видеолавҳа юзасидан Бош прокуратура маълумот берди

«Аёвсиз калтакланган ўқувчи қиз»га оид видеолавҳа юзасидан Бош прокуратура маълумот берди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Қатор ижтимоий тармоқларда Наманганда коллеж ўқувчиси бўлган қиз «опача» томонидан аёвсиз калтакланганига оид видеолавҳа тарқалди. Бу иш ўз вақтида ўрганилган ва тегишли ҳуқуқи таъсир чоралари кўрилган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова «Xabar.uz» маълум қилди. Ва алоҳида таъкидладики, тармоқ фойдаланувчилари тассаввур қилганидек, воқелик кеча ёки ўтган куни эмас, балки ўтган йилнинг 20 октябрь куни Наманган вилоятининг Норин тумани Ҳаққулобод  шаҳарчасидаги мусиқа мактаби олдида содир бўлган. 

Аниқланишича, ўзаро жанжаллашган қизлар бир-бирига нотаниш бўлмаган: иккиси ҳам шу туманда истиқомат қилиб, бири —  касб-ҳунар, иккинчиси тиббиёт коллежида таҳсил кўраётган ўқувчи қизлардир. Улар ўртасидаги жанжалга сабаб — мобил телефоннинг синдириб қўйилганига бориб тақалади. Синган аппаратни тузатиш билан боғлиқ можаро қўл кўтаришгача олиб келган. Тан жароҳати етказишга сабаб бўлган айни ҳолат қизларнинг бошқа бир дугонаси томонидан қўл телефони орқали тасвирга олинади. Орадан бир ой ўтиб, ушбу тасвир интернет тармоғига чиқиб кетиши натижасида можаро иккала қизнинг оиласи даражасигача кўтарилади.

Мазкур ҳолат 21.11.2018 йил куни профилактика инспектори Ф.Турабоев томонидан атрофлича ўрганилиб,  маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилган. Тўпланган ҳужжатлар 21.12.2018 йилда Маъмурий ишлар бўйича Норин тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, айбдорларга нисбатан  тегишли жазо тайинланган.

Р.S. Таҳририятга можаро «қаҳрамон»ларининг исм-шарифи, манзили маълум. Бироқ вояга етмаган шахслар экани боис, (шахсларини) очиқламасликни мақсадга мувофиқ, деб билдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг