Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бектемир тумани сайлов участкасидаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бектемир тумани сайлов участкасидаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Шерзод Икрамутдинов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар учун ўтказилган сайлов вақтида Бектемир туман сайлов участкасида кузатилган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан хабар бериб ўтилди.

«Жорий йилнинг 25 декабрь куни kun.uz сайти орқали намойиш этилган Бектемир тумани сайлов участкасидаги бўлиб ўтган қонун бузилиши ҳолатининг видео лавҳаси ўрганиб чиқилиб, тумандаги 105-сонли сайлов участкасида сайлов жараёнларини шаффоф ташкил этишда бевосита масъул булган комиссия аъзолари томонидан сайлов қонунчилиги талабларига зид равишда, кузатувчиларнинг участка сайлов хонасидан чиқиб кетганлигидан фойдаланиб, сайлов қутисига бюллетенлар ташлаганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан 26.12.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 146-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг