Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бепул юридик ёрдам кўрсатиш маркази очилади

Бепул юридик ёрдам кўрсатиш маркази очилади

Фото:«Advokatnews»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Қонун лойиҳасида қуйдагилар бепул юридик ёрдамнинг турлари сифатида кўрсатилмоқда:

  • ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;
  • ҳуқуқий ахборот бериш;
  • ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатлар тузиш;
  • судлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда вакилликни амалга ошириш;
  • жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов босқичларида ва судда ҳимоячи, жабрланувчининг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этиш.

Қонун 5 боб ва 38 моддани ўз ичига олади.

Шунингдек, президентнинг «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҳам муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳузурида Бепул юридик ёрдам кўрсатиш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Қарорда белгиланишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноят, фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш фақатгина Бепул юридик ёрдам кўрсатиш маркази томонидан шартномавий-ҳуқуқий асосда амалга оширилади. Бунда адвокатлар бир адвокатнинг қайта-қайта жалб этилишига, учинчи шахсларнинг жараёнга аралашувига йўл қўймайдиган автоматик тизим орқали танлаб олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг